Ўзбекистонга учувчисиз қурилмаларни олиб киришга рухсат берилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишУчувчисиз қурилма
Учувчисиз қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати учувчисиз учиш қурилмаларини мамлакат ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Ўзбекистонга учувчисиз қурилмаларни олиб киришга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда kun.uz.

Учувчисиз парвоз қурилмаси намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш учун 10 йилга қамаш таклиф қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майида қабул қилган 150-қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида»ги 322-қарорига аниқлик киритилган.

322-қарорга кўра, 2015 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш қурилмалари олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланиш ман этилганди.

Аниқлик киритилишича, "Вазирлар Маҳкамаси алоҳида ҳолларда, зарурат туғилган тақдирда қурилмаларни олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат бериши" кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала