Олланд EgyptAir самолёти ҳалокатга учраган, деб баёнот қилди

© REUTERS / CHRISTIAN HARTMANNПариждаги Шарль де Голль аэропорти
Париждаги Шарль де Голль аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франция президенти Франсуа Олланд Париж - Қоҳира йўналишида рейсни амалга ошираётган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатга учраган, дея баёнот қилди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik, Виктория Иванова. Франция президенти самолёт ҳалокати ҳақида эълон қилар экан, фожиа жойи Ўрта ер денгизи, деб айтди. РИА Новости хабари асосида.

EgyptAir авиакомпанирясига қарашли самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Осмонда ғойиб бўлган самолёт бортида 66 нафар одам бўлган
Олланд, шунингдек, самолёт бўлаклари ҳалокат сабабини аниқлашга ёрдам беришига умид билдирди.
"Бирорта гипотезани инкор эта олмаймиз, аммо ҳозирча фожиа сабаби мана шу деб, аниқ сабабни келтира олмаймиз", — деб таъкидлади сиёсатчи.

Париждан Қоҳирага қараб учган EgyptAir авиакомпанияси самолёти Миср ҳаво ҳудудида, Ўрта ер денгизи устида радардан йўқолиб қолган. Лайнер бортида 56 нафар йўловчи, ўн нафар экипаж аъзолари бўлган. Йўловчилар тақдири ҳозирча номаълум.

SkyNews Arabia спутник канали хабарига кўра самолётда Миср, Саудия Арабистони, Франция, Буюк Британия, Португалия, Бельгия, Канада, Қувайт, Судан Чада, Жазоир ва Ироқ фуқаролари бўлган.
Миср фуқаролар авиацияси хизмати хабарига кўра, А320 учувчиси сўнгги сеанс вақтида кўтаринки кайфиятда бўлган ва диспетчерларга мисрликлар тилида миннатдорчилик билдирган. Ана шундан сўнг маълум вақт ўтиб, самолёт ғойиб бўлган.
Қоҳира ҳалокат фактини ҳозирча тан олгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0