Россия - АСЕАН саммити: Су-35дан тортиб, "Калинка"гача

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишРоссия — АСЕАН саммити
Россия — АСЕАН саммити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёнинг ўнлаб раҳбарлари ўз ҳамкорларидан бирининг майдонида учрашув белгилаши тарихда биринчи марта кузатилмоқда. АСЕАН(жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоцияцияси)биринчилардан бўлиб бу анъанани бошлаб берди. Ва сафарни Россиядан бошлади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. 19-20 май кунлари Сочи шаҳрида Россия — АСЕАН (Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоцияцияси) юбилей саммити ўтказилди. Саммит майдонида Россия президенти Владимир Путин Мьянма ва Индонезия президентлари, Таиланд, Камбоджа, Малайзия, Вьетнам, Сингапур ва Лаос Бош вазирлари билан учрашди.

РФ Президенти Владимир Путин Россия - АСЕАН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида - Sputnik Ўзбекистон
Путин Курил ороллари ҳақида: сотадиган нарсамиз йўқ

Россия президентининг сўзларига қараганда, Сочида бўлиб ўтган саммит доирасида бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, АСЕАН мамлакатлари Ғарбдан бўлаётган босимларга қарамасдан, Москва билан янада яқин ҳамкорлик қилишга бел боғлаганлар, деб ёзади РИА Новости.

Хайрон қолаётгандирсиз, нега АСЕАН Россияда тўпланди, деб? Умуман олганда, тарихда бу ҳол биринчи маротаба кузатилмоқда. АСЕАН(жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоцияцияси)биринчилардан бўлиб бу анъанани бошлаб берди. Ва сафарни Россиядан бошлади.

Озгина сиёсат ҳақида

"Вашингтон, албатта, шу ерда ҳам асеанчиларга, улар нотўғри йўналиш танлаганларини "шипшитишга" ҳаракат қилдилар. Аммо АСЕАН давлатлари, АҚШнинг бу "ғамхўрлигига" одоб билан, аммо мужмал жавоб қайтаришни лозим топдилар. Шунда Америка дипломатлари заҳирадаги вариантни ишга солдилар: ҳеч бўлмаса, "чиқиш саммити"ни биринчи биздан бошланглар, дея таклифни киритдилар. АСЕАНчилар рози бўлишди. Улар феврал ойида Америкага йўл олган эдилар. Мана энди, Сочида пайдо бўлдилар

Шуни айтиб ўтиш жоизки, АСЕАН аъзолари минтақада қайсидир давлатнинг етакчилик қилишига йўл қўймайдилар. Дейлик, АҚШ кучайиб кетяптими, улар дарҳол Хитой билан дўст бўладилар, ва аксинча", — дейди "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиг сиёсий шарҳловчиси Дмитрий Косырев.

Энди эса, саммит атрофида ва унинг ўзида рўй берган воқеаларга қайтамиз. Саммит давомида тилга олинган энг қизиқ таклифлар ва шартномалар қуйидагилар бўлди: Индонезия Суриядаги урушда жуда машҳур бўлиб кетган Россиянинг "Су-35" қирувчисини сотиб олишга қизиқиш билдирди, Бруней эса "супержет" магистрал йўловчи самолётларга бефарқ эмаслигини яширмади, Таиланд Россия билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлиги истагини билдирди. Бундан ташқари, атом станциялар, завод ва йўллар, лабораториялар қуриш ҳақида келишиб олдилар…

Россия — АСЕАН саммитининг энг муҳим иборалари

Владимир Путин Россия фуқаролари АСЕАН давлатларида дам олишлари мумкинлигини айтди: "Россияликлар ҳар йили дам олиб келадиган мамлакатларда аҳвол яхшиланади, деган умиддаман. Россия ва АСЕАН давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдик. АСЕАН давлатлари россиялик сайёҳларни қабул қилишдан манфаатдор", — деди Россия раҳбари.

Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Разак — санкцияларни ташқи сиёсатнинг энг самарасиз инструменти, деб таъкидлади. "Улар(санкциялар) нафақат самарасиз, балки, ўша санкция киритилган давлатни ўз қарорида янада қатъий туришга ундовчи инструментдир. Бошқа томондан олиб қаралганда эса, сиёсий воситалар сони чегалаланган — ахир сиз уруш очмайсизку, тўғрими? Аммо, менинг назаримда, энг охирги чора бўлиб қолаётган санкцияларни тўлиқ бартараф этиш керак", — деб таъкидлади Раззоқ Россияга нисбатан киритлган санкциялар самараси ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишРоссия — АСЕАН саммити - Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Разак ва Россия президенти Владимир Путин
Россия — АСЕАН саммити - Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Разак ва Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Россия — АСЕАН саммити - Малайзия Бош вазири Нажиб Тун Разак ва Россия президенти Владимир Путин

АСЕАН, ЕИИ ва ШҲТ ҳамкорлиги: тенгҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлиликка асосланган учёқлама иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳақида айтилди. "Россия ва АСЕАН ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, 2025 йилгача икки томонлама савдо айланмасини 100 миллиард долларга етказишга ҳаракат қиламиз", дейилади Россия — АСЕАН саммитига тайёрланган баёнотда.

Россия ва АСЕАН ўртасида илф-фан соҳасида 10 йиллик ҳамкорлик ҳақида режа имзоланди. Ҳужжат Россия ва АСЕАН мамлакатлари ўртасида ўзаро талабалар алмашинуви ва университетлар ўртасидаги ҳамкориликни назарда тутади.

1967 йил жануби-шарқий Осиёнинг "коммунизмдан йироқ бўлган" бешта асосий (Таиланд, Индонезия, Малайзия, Сингарпур ва Филлипин) давлатлари иқтисодий ва сиёсий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида АСЕАН (Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоцияцияси) ташкил қилинган эди. Бугунги кунда ушбу ташкилотга Вьетнам, Лаос, Камбожа, Бруней ва Мьянма давлатлари ҳам қўшилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова эса "Россия — АСЕАН" саммитида иштирок этган ўз ҳамкасбларини, яъни осиёлик журналистларни хурсанд қилишнинг ўзига хос йўлини топди. Захарова ўЎнлаб журналистлар олдида "Калинка"га рақс тушди.

 

Янгиликлар лентаси
0