Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди

© МИД Узбекистана/Анвар ИльясовХХР ТИВ раҳбари Ван И ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
ХХР ТИВ раҳбари Ван И ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 2016-йилнинг 23-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди, деб хабар қилинмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида 2015-2016-йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг самарали якунлари ва Тошкент шаҳрида бўладиган юбилей Саммитининг муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқланди. Ўз ишини бошлаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши йиғилиши мазкур Саммитга тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Хитой Элчиси Сун Лижиэ иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0