Жабл ва Тартусдаги терактлар қурбонлари сони 130 нафарга етди

Oбуна бўлиш
Бугун Суриянинг Жабл ва Тартус шаҳарларида қатор портлашлар рўй берди. Терактлар камикадзе-террорчилар томонидан автовокзаллар олдида содир этилган.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik, Михаил Алаеддин. Жабл ва Тартус шаҳарларида рўй берган портлашлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 130 нафарга етди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Сурия шаҳарларида содир этилган портлаш оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда бир қатор терактлар содир этилди, қурбонлар бор

"Қурбонлар сони 130 нафарга етди. Касалхоналарда 10 га яқин оғир жароҳатланганлар бор", — деб хабар беган шаҳардаги кўнгилли аскарларидан бири.
Бундан сал олдин Суриянинг Жабл ва Тартус шаҳарларида рўй берган портлашлар ҳақида хабар қилган эдик. Умумий ҳисобда автовокзаллар олдида еттита портлаш рўй берган, шунингдек, Жаблдаги "Тез тиббий ёрдам" бўлинмасида террорчилардан бири белидаги "шаҳид камарини" ишга туширгани маълум. Терактлар учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз бўйнига олди.

Янгиликлар лентаси
0