Рамзан Қодиров: 90-йилларда террорчиларни чет элдан бошқариб туришган

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЧеченистон раҳбари Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл махсус хизмат ходимлари 1990-йилларда террорчилар ёрдамида Россияни кучсизлантиришга, уни тиз чўктиришга ҳаракат қилишган, деб баёнот қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 1990-йиллардаги террорчилар ҳатти-ҳаракати бу — чет эл махсус хизматларининг Россияни кучсизлантириш, уни тиз чўктиришга қаратилган уриниши эди. Ҳозирда ўша "сценарийчилар" жиноий уюшмалар ёрдамида ўз режаларини дунёнинг турли бурчакларида амалга оширмоқда, деб баёнот қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров. РИА Новости хабари асосида.

Чеченистон раҳбари ушбу сўзларни сешанба куни Грозний шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига қаратилган Еттинчи халқаро йиғилишда чиқиш қилганда айтган.

Қодиров ўз чиқиши давомида 1990-йй Чеченистон терроризмнинг даҳшатли, қонли кўринишлари билан тўқнаш келганини эслатиб ўтган. "Бугунги кунда бу ҳаракатлар қатор давлатлар махсус хизматларининг Россияни кучсизлантириш, уни тиз чўктириш, тарқоқ ҳолга келтириш учун қилинган очиқча уриниши экани ҳужжатларда ҳам ўз исботини топди. Чеченистон республикаси эса Россияни бўлиб ташлаш учун майдон сифатида танланган эди", — деди Қодиров.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров: "оппозиция" сўзини АҚШ ихтиро қилган, бошқа давлатларни вайрон қилиш учун

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, ўша сценарий муаллифлари ҳозир ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ.

"Худди шу усуллар ҳозирда Сурия, Ливия, Ироқ ва Афғонистонда қўлланилмоқда. Ўша давлатларнинг айримлари фақат ҳужжатлардагина сақланиб қолган, амалда эса улар ўз суверенитетини йўқотишди. Миллионлаб одамлар қочоқларга айланди. Умуман олганда, ҳозир бутун дунёда уруш кечмоқда, унинг тобора янги ва янги кўринишлари маълум бўлмоқда, бу фожианинг охири кўринмаяпти", — деди Қодиров.

Чеченистон раҳбари бутун дунё мамлакатлари террорчиликка қарши уюшсагина тинчлик ва ҳотиржамликни сақлаб қолиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0