Тошкент шаҳар ОТМларида ўқиш икки сменада амалга оширилмоқда

© UITТошкентдаги Инха университети талабалари.
Тошкентдаги Инха университети талабалари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта шанба куни Ўзбекистон пойтахти ва бир қатор вилоятлардаги Олий таълим муассасаларида жорий ўқув мавсуми ўз муддатидан эртароқ якунланиши ҳақида хабар эълон қилинди. Талабалар барча мавзуларни ўқиб ўрганишлари учун ҳозирда пойтахтдаги айрим ОТМларида ўқиш икки сменада амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2016 йил 21 май кунги 205-рақамли "Ўқув жараёни графигига ўзгартириш киритиш тўғрисида" буйруғига кўра Ўзбекистон пойтахти ва бир қатор вилоятлардаги Олий таълим муассасаларида жорий ўқув мавсуми ўз муддатидан эртароқ якунланади, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот-хизмати.

Талабалар аудиторияда - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўзбек тили ва адабиёти университетига 300 нафар талаба қабул қилинади
Ҳужжатда Тошкент шаҳар, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорлари ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректорига 2015-2016 ўқув йили ўқув режаларида белгиланган барча якуний назоратлар ҳамда якуний давлат аттестация синовлари (шу жумладан, битирув-малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари ҳимоялари)ни 2016 йилнинг 10 июнигача тугатилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Тошкент шаҳридаги олий ўқув масканларида таҳсил олаётган талабаларнинг сўзларига қараганда, ҳозирда айрим олий ўқув масканларида ўқиш икки сменада амалга оширилмоқда.

"Ўқиш мавсуми 10-июнда тугаши ҳақида шанба куни огоҳлантирилдик. Ўқитувчилар календар режасига киритилган мавзулар биз талабаларга етказиб берилиши учун ҳозирда икки смена ўқияпмиз. Бу бир томондан яхши, албатта. Айниқса, ўқишни хоҳлайдиган талабалар бу хабардан хурсанд бўлишди. Буйруқ қандай бажарилаётганини эса проректорларнинг ўзлари шахсан назорат қилишмоқда", — деди Спутник мухбирига пойтахтдаги ОТМ талабаларидан бири.

Янгиликлар лентаси
0