Тошкентда кўприк устида 11та автомобил тўқнашиб кетди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишАвтоҳалокат
Автоҳалокат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри Ганга кўприги устида деярли бир вақтнинг ўзида 11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Тошкентнинг Ганга кўприги устида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар қилмоқда darakchi.uz нашри.
"Бугун, 24 май куни эрталаб соат 8:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Ганга кўприги устида деярли бир вақтнинг ўзида  11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда", дейилади хабарда.
ЙТҲда кўприк устида йўлнинг қоқ марказида учта автомобиль бир-бирини уриб юборганини кўриш мумкин. Оқ рангдаги Spark автомобилининг орқасидан Cobalt автомобили, унинг орқасидан яна бир Spark автомобили келиб урган.
Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, мана шу уч автомобилга 5 метрча етмасдан соат 8: 30 ларда яна бир йўл-транспорт ҳодисасининг гувоҳи бўлишган. Мазкур ЙТҲ эса 6 та автомобиль иштирокида юз берган. Айниқса, авария иштирокчиларидан бири Epica автомобили жиддий зарар кўрган.
Нигора Хасанова исмли Facebook фойдаланувчисининг айтишича, у айнан мана шу кўприк устида яна иккита автомобиль иштирокидаги ЙТҲнинг ҳам гувоҳи бўлган. Интернет фойдаланувчисининг таъкидлашича, у ўша ҳудуддан ўтаётган пайтда ЙПХ ходимлари авария сабаблари ва оқибатларини ўрганаётган бўлган.
Мазкур учта ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Янгиликлар лентаси
0