Олимлар кўкрак бези саратонини даволовчи наносенсорларни яратишади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАмерикалик актриса Элизабет Херли
Америкалик актриса Элизабет Херли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўкрак бези саратони иқтисодий ривожланган давлатларда ўрта ёшли аёллар ўртасида асосий ўлим сабабларидан бири бўлиб келмоқда. Бу касаллик туфайли йилига 500 мингдан ортиқ аёл ҳаётдан кўз юмади, дейилган Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотида.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россия Фанлар Академияси Биоорганик кимё институти олимлари кўкрак бези саратонини даволаш ва диагностика қилиш имконини берувчи биотиббий наносенсорларни яратиш устида иш олиб боришмоқда, деб хабар бермоқда ташкилот матбуот-хизмати.

Москвадаги Рогачев номидаги болалар онкология маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рак касалидан ўлиш ҳолатлари 13 %га камайди

Саратон касаллиги соғлом ҳужайраларнинг етилмасдан тезда кўпайишига айтилади. Бунда ҳужайралар кўпайиб, ўсма пайдо бўлишига олиб келади. Натижада шу соҳадаги аъзо фаолияти бузилади. Бу ҳолатнинг атроф тўқималарга тарқалиши касалликнинг кучайишига сабаб бўлади. Бу касалликлар орасида кўкрак бези саратони аёлларда энг кўп тарқалган хавфли ўсмалардан бири ҳисобланади.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кўкрак бези саратони туфайли дунё бўйича йилига 500 мингга яқин аёл ҳаётдан кўз юммоқда.

Кўкрак бези саратони хасталигини даволаш билан боғлиқ муаммолардан бири шундаки, ҳозирда мавжуд диагностика методлари касалликни илк босқичда аниқлаш имконини бермайди. Маммография ёрдамида 12% ҳолатларда касалликни эрта аниқлаш мумкин.

Кўкрак бези саратонини — наслий омил, сурункали равишда кечадиган гинекологик хасталиклар, бола эмизмаслик, сунъий абортлар, кучли стресс, мастопатия хасталигининг тугунли шакли ва радиация сингари турли касалликлар бирлашуви туфайли юзага келиши мумкин.

Россия ФА БКИ олимлари, шунингдек, Франция ва Германиялик олимлар кўкрак бези саратонини наносенсорлар ёрдамида аниқлаш ва даволашни таклиф қилишмоқда.

Олимларнинг сўзларига қараганда, наносенсорлар соғлом тана ва саратон ўртасидаги температура тафовутига таянган ҳолда, касалланган ҳужайраларини аниқлаб, уларни махсус молекулалар ёрдамида "белгилайди". Кейинчалик маълум рангдаги лазер нури ёрдамида бу молекулаларни осонгина аниқлаш мумкин бўлади. Сенсор саратон касалига чалинган ҳужайраларни аниқлабгина қолмай, балки, молекула ичига сингдирилган дори ёрдамида уларни йўқ қилиши ёки даволаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда олимлар рак ҳужайралари учун "маркер" бўлиб хизмат қиладиган янги ихтирони тестдан ўтказиш устида иш олиб боришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0