Флоренция марказида 20та автомобил ер остига “кетиб қолди”

© REUTERS / Vigili del Fuoco/Handout Флоренция марказида машиналар ер остига кириб кетди.
Флоренция марказида машиналар ер остига кириб кетди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Флоренция марказида 20 машина ер остига кетиб қолди. Ҳодиса ернинг шиддат билан чўкиши оқибатида рўй берган, деб хабар қилмоқда маҳаллик ОАВ.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik, Сергей Старцев. TGcom 24 телеканали маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат эрталаб 6.30да Арно дарёси қирғоғида, машҳур Понте Веккьо кўпригига яқин жойда рўй берган.

Бу вақтда машиналар турадиган жойда одамлар бўлмагани туфайли Флоренция аҳолиси ва кўпсонли сайёҳлар орасида жабр кўрганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, дарё атрофидаги кўчалар полициячилар томонидан тўсиб қўйилган.

Ер чўкиши Арно дарёси ер ости сувлари туфайли рўй берган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0