Японияликларнинг янги антиқа ихтироси - Томатан роботи

© Sputnik / Первенцев / Медиабанкка ўтишПомидорлар
Помидорлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Помидорнинг инсон организмига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, у кайфиятни ҳам кўтаради. Помидор ортиқча вазнли кишиларга, модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали. Шу боис ҳам япониялик олимлар антиқа мосламани кашф қилган бўлса не ажаб?

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Агар сиз югуришни ва помидор тановул қилишни жуда ҳам яхши кўрсангиз, унда қуйидаги ажойиб янгилигимиз айнан сиз учун.

Япониялик ихтирочилар Томатан деб номланувчи роботни яратишди. Марафон вақтида ўз эгасининг елкаларида оёқларини осилтирган ҳолда жойлашиб олган Томатан хўжайинни сабзавот билан боқиш хусусиятига эга. Ажойиб ихтиро, нима дедингиз? Фақат… иккита камчилигини айтмаганда – мосламага атиги еттита помидор сиғади. Оғирлиги эса… саккиз килограммга яқин.

Янгиликлар лентаси
0