Россияда 2018 йилда овоз асосида ишлайдиган банкоматлар ишга туширилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСбербанк бўлимларидан бири. Челябинск
Сбербанк бўлимларидан бири. Челябинск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг энг машҳур банкларидан бири бўлмиш "Сбербанк" раҳбари Герман Греф банк мижозлари тез орада пластик карталардан халос бўлишларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. РИА Новости хабарига кўра, Сбербанк мижозлари икки-уч йил оралиғида пластик карталардан фойдаланишни тўхтатишлари мумкин.

"Банк бўлимларида овоз ва ташқи кўринишга қараб идентификация қилиш тизими жорий этилади", — деб айтган Герман Греф "Известия" нашрига берган интервьюсида.

"Сбербанк" раҳбарининг сўзларига қараганда, ташқи кўриниш ва овоз орқали идентификация қилиш тизими 99,9% аниқ ишлайди. "Бу эса фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш имконини яратади, демак, мижозлар учун банк хизматини янада қулайроқ қилади", — дея таъкидлаган Греф.

Платформа 2018 йилга келиб Россиянинг барча регионлари бўйича жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0