G7 саммити якунида иштирокчиларга марварид тўғнағичлар тақдим этилди

© REUTERS / /Jim Watson/PoolЯпониядаги "катта еттилик" саммити
Япониядаги катта еттилик саммити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек Япония Бош вазири Синдзо Абэ меҳмонларга сакэ учун рюмка, патдан ясалган ручка ва нафис кулолчилик буюмларини ҳадя этди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. "Катта еттилик" мамлакатлари раҳбарлари пайшанба куни бўлиб ўтган ишчи кечлик давомида маҳаллий ошхона таомлари ҳамда совғалар билан сийланди. РИА Новости хабари асосида.

Японияда катта еттилик саммити бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Cиёсатшунос: G7 – АҚШ "кўзгуси", кўзгулар билан гаплашиш эса бефойда
G7 аъзоси бўлган мамлакат раҳбарлари ва Бош вазирлари учун тузалган дастурхонга денгиз маҳсулотларидан тайёрланган ассорти, денгиз қисқичбақаси(лангуст)лардан тайёрланган пюре-шўрва, дудланган моллюскалар ва шунга ўхшаш тансиқ тамолар тортилди. Япония Бош вазири Синдзо Абэ меҳмонларга эсдалик совға тариқасида сакэ учун мўлжалланган рюмкалар, патдан ясалган ручка ва нафис кулолчилик маҳсулотларини ҳадя этди. Бу сувенирларнинг барчаси Япониянинг турли регионларида яратилган.

Бош вазир рафиқаси эса "еттилик" раҳбарлари рафиқаларига Япониядаги энг машҳур фирмаларнинг бири — Микимото томонидан ясалган марвариддан ясалган тўғнағичларни совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Синдзо Абэ раислигида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ президенти Барак Обама, Франция президенти Франсуа Оланд, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон, Италия Бош вазири Маттео Ренци, Канада Бош вазири Жастин Трюдолар иштирок этишди.

Саммит якунида Италия Бош вазири Маттео Ренци 2017-йилда "катта еттилик" саммити 26-26 май кунлари Италияда ўтказилишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0