Дунёда

Обама: душманлар ҳам кучли иттифоқдошга айланишлари мумкин

© REUTERS / /Carlos BarriaБарак Обама Хиросима шаҳрига қадамранжида қилди
Барак Обама Хиросима шаҳрига қадамранжида қилди - Sputnik Ўзбекистон
Обаманинг Хиросимага ташрифи жума куни рўй берди. Барак Обама 1945 йилдаги бомбардимонлардан сўнг Хиросимага ташриф буюрган биринчи АҚШ президентига айланди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik, Екатерина Плясункова. АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, унинг Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан биргаликда 1945 йилда америкаликлар томонидан бомбардимон қилинган Хиросима шаҳрига уюштирган сафари — бутун дунёга собиқ душманлар қандай қилиб кучли иттифоқдошга айланиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

"Мен Хиросима ва Нагасакида ядро қуролини қўллаш ҳақидаги қарорни кўриб чиқмоқчи эмасман, лекин шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Бош вазир Синдзо Абе билан Хиросимага уюштирган ҳамкорликдаги сафарим жаҳонга ярашиш имкониятини кўрсатиб берди, бугун бутун дунё собиқ душманлар кучли иттифоқдошларга айланиши мумкинлигига гувоҳ бўлмоқда", — деб таъкидлаган Барак Обама "Асахи" нашрига берган интервьюсида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала