Дунёда

Путиннинг Порошенкога жавоби: илоҳим, сизнинг бузоғингиз бизнинг бўрини еб қўйсин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин
Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Президенти Владимир Путин Украина раҳбари Порошенконинг "Қримни қайтариш" ҳақидаги гапларига изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қрим масаласи ёпилган, унга бошқа қайтмаймиз, деди Владимир Путин Украина етакчиси Петр Порошенконинг "Надежда Савченко ортидан Қрим яриморолини ҳам қайтарамиз", деган таъкидига жавобан. РИА Новости хабари асосида.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Мария Захарова Қримнинг Украинага “қайтарилиши” ҳақида латифа айтиб берди
"Қрим яримороли масаласига келсак, бу мавзу аллақачон кўриб чиқилган ва биз унга бошқа қайтмаймиз. У Қримда истиқомат қилаётган одамларнинг тарихий қарори, ва бу борада Россия ҳеч ким билан музокара олиб бормайди", — деб таъкидлади Владимир Путин.

"Шу ўринда "сизнинг бузоғингиз бизнинг бўрини еб қўйсин" деган бир машҳур матални келтириб ўтишни жоиз деб билдим", — дея қўшимча қилди Владимир Путин Порошенконинг сўзлари "ушалмас орзудан бўлак ҳеч вақо эмаслигига" иддао қилган ҳолда.

"Шундай экан, келинглар, яхшиси бу мавзуга қайтмаймиз", — деди ўз нутқи сўнгида Россия президенти.

Бундан сал олдин Украина президенти Петр Порошенко Савченко ортидан Донбасс ва Қрим ҳам қайтарилиши ҳақида баёнот қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик журналистлар ўлимида айбланиб, Россияда 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Надежда Савченко марҳумларнинг яқинлари илтимосига биноан, Владимир Путин томонидан авф этилди, ва 25 май куни Украинага қайтарилди.

Россиянинг Ялта шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Европа ва америка аҳолисининг учдан бири Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди
Қрим яримороли ва Севастополда референдум Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг, 2014 йилнинг февралида ўтказилган эди. 2014 йил 16 март куни бўлиб ўтган референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берган эди. Украина ҳанузга қадар Қрим яримороли вақтинча оккупация қилинган ўзига қарашли ҳудуд, деб ҳисоблаб келади. Шунингдек, қрим яримороли хоҳиши Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам тан олинмади, улар ўз норозилигини Россияга ва Қрим регионига санкциялар киритиш орқали намойиш қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0