Жамият

Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллар «Diqqat gaz» белгиси билан ажратилади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Тошкент кўчаларида
Тошкент кўчаларида - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Табиий сиқилган, суюлтирилган газларда ёки дизель ва газ ёқилғиси аралашмасида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг ёнғинга қарши ҳимоя ҳамда хавфсизлик техникаси инструкциясини тасдиқлаш ҳақида" буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ушбу ҳужжатда, хусусан, газ баллонда ҳарактланувчи автомобилларга нисбатан  «Diqqat gaz» белгисини жорий этиш таклифи берилган, деб хабар қилади kun.uz нашри.

Ишчилар автомобил йиғиш корхонасининг сварка қилиш цехида. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбек автосаноатининг энг катта 5та камчилиги
Металл газ баллонларининг хизмат қилиш муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади:
— сиқилган табиий газ баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта тўлдириш;
— суюлтирилган газ баллонлари учун — 15 йил.
Хизмат муддати тугагандан сўнг (ёки 15 минг марта тўлдирилгандан сўнг) газ баллонлари утилизация қилинади.
Автотранспорт воситасига ўрнатилган барча газ барча газ баллонлари белгиланган муддатга мувофиқ даврий техник тафтишдан ўтиши лозим:
— сиқилган табиий газ баллонлари — уч йилда бир марта;
— суюлтирилган газ баллонлари — икки йилда бир марта.
Мазкур инструкция автомобилдаги газ баллон ускунасининг монтаж ишларини ишлаб чиқарувчи заводда ёки махсус ихтисослаштирилган ташкилотда амалга оширилишини кўзда тутади.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига фақат металл корпусли сиқилган табиий газ баллонларини ўрнатишга рухсат берилади.
Сиқилган ва суюлтирилган табиий газ баллонларида ҳаракатланувчи автомобилларнинг газ баллонлари қизил рангга бўялиб, уларда "метан" ва "пропан бутан" ёзувлари бўлади.

Янгиликлар лентаси
0