Қирғизистонда сел келиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Анатолий Устиненко / Медиабанкка ўтишСел кетиши
Сел кетиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳнинг сўзларига қараганда, табиий офат натижасида 15 та машинага зарар етган, одамларнинг уйлари сув остида қолган, йўллар ювилиб кетган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Қадамжой туманида жала қуйиши оқибатида сел келган. Табиий офат натижасида беш киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Йўловчиларга тўла машина лойқа сув остида қолган, деб хабар қилади гувоҳлардан бири. Суҳбатдошнинг айтишича, йўловчилардан фақат биттаси қутқариб қолинган.  

 

"Баткен вилоятининг Ўш-Айдаркен йўлининг 125 километрида жума куни қаттиқ жала қуйиши оқибатида сел келди. Лой оқими бир автомобилни босиб қолди, беш киши ҳалок бўлди. Сувда оқиб кетаётган 6 яшар болакай қутқариб қолинди. Маълумотларга қараганда, автомобил ичида 3 яшар болакай ҳам бўлган, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош.

Гувоҳнинг сўзларига қараганда, табиий офат натижасида 15 та машинага зарар етган, одамларнинг уйлари сув остида қолган, йўллар ювилиб кетган.

 

Янгиликлар лентаси
0