ШҲТ саммити олдидан Тошкентда шошилинч ёрдам хизматларининг ўқув-машғулотлар бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишЎт-ўчириш хизмати иш вақтида
Ўт-ўчириш хизмати иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика қутқарувчилари ва шошилинч ёрдам хизматлари фавқулодда ҳолатларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича мамахсус тактик ўқув-машғулотлари ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 мая — Sputnik. Тошкентда июн ойининг охирида бўлиб ўтиши кутилаётган, Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти саммити олдидан фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда республика ИИВ матбуот хизмати.

“Тошкент Ички ишлар Бош Бошқармаси кучлари ҳамда шошилинч ёрдам хизматлари билан биргаликда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиб бўйича тактик ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда”, — дейилган расмий хабарда.

 

“ШҲТ саммити олдидан ўтказилаётган ўқув-машғулотлари, махсус хизматлар, ФҲВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа шошилинч ёрдам хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини уйғунлаштиришга қаратилган”, — деди Тошкент шаҳар ҳуқуқни сақлаш органи вакили.

Ўқув машғулотларининг режаси ва тафсилотлари эълон қилинмаган. Машғулотлар саммит бошланишига қадар давом этади. Ўтган дам олиш кунлари ушбу ўқув-машғулотлари туфайли Тошкентнинг марказий кўчаларидан бир нечаси вақтинча ёпиб қўйилди.

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистоан ва Афғонистон кузатувчи мавқеига эга. Ўтган йила ШҲТнинг Уфадаи саммитида, навбатига кўра, ШҲТга раислик вазифаси Россиядагн Ўзбекистонга ўтган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0