Қримни Россия билан боғловчи кўприк асосига 1000 та қозиқоёқ ўрнатилди

© SputnikҚурувчилар Қрим кўприги устуни асосига қозиқоёқ ўрнатишмоқда
Қурувчилар Қрим кўприги устуни асосига қозиқоёқ ўрнатишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Керч бўғозида, Қримни Россия билан боғловчи кўприк асосига 1000 дан ортиқ турли хил қозиқоёқлар ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik.  Керч бўғозида, Қримни Россия билан боғловчи кўприк асосига 1000 дан ортиқ турли хил қозиқоёқлар ўрнатилди.

"Қозиқоёқ ўрнатиш ишлари Қрим кўприги қурилишининг барча ҳудудларида жадал ва тинимсиз олиб борилмоқда. Ушбу темир-бетондан ясалган қозиқоёқни ер остига 18 метрга чуқурлаштириш кифоя. Ўтказилган геологик изланишлар натижасига кўра, ушбу ҳудудда бақувват ер туби ер юзига яқин жойлашгани учун, бу ерда кўприк қуриш мақсадга мувофиқ деб топилган", — дейди “Таман” Йўл қурилиши Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қайрат Турсунбеков.

Қурувчилар умуман 7000 дан ортиқ қозиқоёқ ўрнатишлари керак. Улардан мингтаси йўғонлиги 40см га 40 см бўлган призма шаклидаги темир бетон қозиқоёқлардир.  Бу Россияда фуқаро ва саноат қурилишида ишлатиладиган қозиқоёларнинг асосий тури.

Темирбетон устунлар ерга қозиқ қоқувчи машиналар ёрдамида қоқилади. Бўлажак кўприкнинг ҳар бир “оёғи” учун 48та шундай қозиқоёқ қоқилади ва уларнинг устидан боғловчи умумий темир бетон плитаси қуйилади. Ҳар бир шундай оёқни қуриш учун 400 кубометр бетон керак бўлади.

Кўприк қурилиши қарама-қарши қирғоқдан ҳам бошланган. Бу томонда 800 га яқин қозиқоёқ ўрнатилади. Тузла ороли атрофи кўприк қурилишининг энг  мураккаб бўлаги бўлиб, бу ерда пўлат трубалардан ясалган қозиқоёқлардан фойдаланилади. Уларнинг сони 5500 та бўлиши кутилмоқда. 

Қрим кўприги бир вақтнинг ўзида саккиз жойда қурилмоқда. Қурилишни таъминлаш учун барча керакли инфрақурилма таёрланган. Олиб келиш йўллари, омборхоналар, бетон қуйиш мосламалари, қурувчилар яшаши учун шаҳарчалар Керчда ҳам Таманда ҳам қурилган.

Янгиликлар лентаси
0