Ҳодисалар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида отишма бўлди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишЧегарачилар иш устида
Чегарачилар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон чегарачилари тунда чегарасни ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган гуруҳга қарши огоҳлантирувчи ўқ узди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қирғизистон Чегара Қўмитаси хабарига кўра, мамлакат чегарачилари чегарани бузиб ўтмоқчи бўлган қоидабузарларни тўхтатиш учун ўқ узишга мажбур бўлган.

“31 май куни ярим кунда Қирғизистон республикаси чегарачилари давлат чегараси яқинида 10га яқин нотаниш кишиларни пайқаб қолишган. Улар чегарачилар буйруғига бўй сунмагач, чегарачилар осмонга қараб огоҳлантирувчи ўқ отишга мажбур бўлишган”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Ўқ отилганидан кейин чегарабузарлар Ўзбекистон ҳудудида яширинган.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида турли хил ҳодисалар ва тушунмовчиликлар тез-тез бўлиб туради. Бунга сабаб чегаранинг баъзи бўлаклари аниқ-равшан белгиланмагани бўлса керак. Баъзан Қирғизистонлик чўпонлар қўй боқиб билмасдан Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетади, баъзан аксинча. Бир неча ой олдин эса, чегара чизиғи яқинида ер ости туннели топилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала