Дунёда

Toyota портлаш туфайли 14 та конвейерини тўхтатди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишToyota
Toyota - Sputnik Ўзбекистон
Toyota автоконцерни эҳтиёт қисмлар вақтида еткизиб берилмагани туфайли, 9 заводда 14 конвейер линиясини тўхтатишга мажбур бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik, Ксения Нака. Toyota Motor Corporation автомобил концерни чоршанба куни 9 заводида 14 конвейер ишини тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

30 май куни Тойота гуруҳига қарашли тормоз тизими учун керакли деталлар ишлаб чиқарувчи Aisin Seiki Co.Ltd, корхонасида кучли портлаш юз берган эди. Портлашда 4 киши жабрланган ва ушбу завод ўз фаолиятини бир неча кунга тўхтатишга мажбур бўлган.

Натижада, Тойотанинг Айти, Киото, Осака ва Фукуока префектураларида жойлашган заводларига тормоз тизими учун керакли деталлар вақтида еткизиб берилмади ва улар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Тойота заводлари ўзининг машҳур “канбан” (аниқ вақтида) тизимида ишлайди, яъни керакли деталлар конвейерга айнан машинага ўрнатиш вақтида еткизиб берилади. Завод омборхоналарида эҳтиёт қисмлар заҳиралари сақланмайди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала