“Ўзбекэнерго” 800 минг электр ҳисоблагичлари ўрнатишга пудратчи танловни бошлади

Oбуна бўлиш
Конкурс шартига кўра, унинг ғолиби Навоий ва Хоразм вилоятларида 800 мингдан ортиқ замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатиш ҳуқуқини қўлга киритади.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. “Ўзбекэнерго” АЖ республиканинг уч вилоятида замонавий электр ҳисоблагичлари тизими ўрнатиш бўйича танлов эълон қилди, компания вакили хабарига асосан.

“Танловнинг дастлабки босқичига қатнашиш учун 27 июлга қадар ариза топшириш керак. Танлов нинг асосий босқичи – тендер, ушбу йилнинг октябр ойида бўлиб ўтади”, — деди  "Ўзбекэнерго" вакили.

Танлов шартига кўра, тендер ғолиби Навоий, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоқ вилоятил 800 мингта икки тарафлама алоқи қилувчи электр ҳисоблагичлар ўрнатиб беради.

Лойиҳани амалга ошириш муддати — икки ярим йил. Унинг умумий қиймати 235 миллиондан зиёд. Ундан 130 млн $ Ислом Тараққиёт банки кредити ва қолган қисми АО "Ўзбекэнерго" маблағи билан қопланади.

Бироз олдин, бутун республикада қиймати 802 млн $ бўлган замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш лойҳаси ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу лойиҳа Ислом тараққиёт банки, Умумжаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0