Жамият

Ўзбекистонда биринчи миллий ижтимоий тармоқ ишга тушди

© davra.uzDavra.uz ижтимоий тармоғи саҳифаси
Davra.uz ижтимоий тармоғи саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Тармоқ Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ёрдамида UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи ижтимоий тармоқ – Davra.uz расман ишга туширилди.   

Тармоқ Ахборот технологиялари ва  коммуникациялар вазирлиги ёрдамида UZINFOCOM томонидан давлат маблағи эвазига ишлаб чиқарилган.

“Бугун Ўзбекистон интернетида 37 та ижтимоий тармоқ рўйхатдан ўтган, лекин уларнинг кўпчиллиги ишламайди. Уларнинг фаолияти суст ва фойдали ва қизиқ материаллар йўқ. Ушбу омилни ҳисобга олиб, бизнинг миллий маданият ва ҳожатларимизга мослаштирилган ижтимоий тармоқ яратиш зарурати туғилди”, — деди UZINFOCOM маркази вакили.    

Унинг сўзларига қараганда, ўзбек интернетининг бугунги ҳолатида, ҳеч бир хусусий корхона ижтимоий тармоқ каби йирик лойиҳа яратиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб туриш имконига эга эмас. Шу сабабдан ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиб турадиган Миллий ижтимий тармоқ яратишга қарор қилинган эди.

Суҳбатдош тармоқни яратиш учун керак бўлган аниқ харажатларни айтиб ўтмади. У фақат “Узнетда бундай хусусий лойиҳалар реклама ва бошқа воситалар ёрдаимда мустақил жон сақлаши учун шароит пайдо бўлмагунича, ушбу лойиҳа давлат томонидан, камида тўрт-беш йил давомида, қўллаб-қувватланиб турилади”, — деди.  

Ишлаб чиқарувчилар айтишига қараганда, Davra.uzнинг асосий ютуғи, бу — унинг Tas-IX тармоғида жойлашганлиги ва ундаги контентни Ўзбекистон менталитети ва қонунчилигига мос келиш ёки келмаслигини назорат қилиш имконияти борлигидир.

“Бу ерда тушунмовчилик бўлмаслиги керак. Биз беҳаёлик, зўравонлик, террорчилик ва  миллатчилик акс этган ва Ўзбекистон қонунларига зид бўлган ҳар қандай материаллар тарқалишини назорат қилмоқчимиз. Шу билан бир вақтда одамларнинг сиёсий мавзулар бўйича фикр билдириш имконятини ҳеч ким чекламоқчи эмас”, — деди марказ вакили.

Davra.uz ижтимоий тармоғи орқали фойдаланувчилар ўз синфдошларини, курсдошларини ва ҳамкасабаларини топишлари мумкин. Бундан ташқари улар қизиқишларига қараб очиқ ва ёпиқ гуруҳлар ташкил қилишлари ва бизнес юритиш ва тарғиб қилиш асбоби сифатида ҳам ишлатса бўлади.

Оддий хизмат тариқасида ижтимоий тармоқда матнлар, фотосуратлар ва видеоматериаллар жойлаштириш мумкин. Ундан ташқари “ёқди” тугмачасини босиш, изоҳ бериш ва мессенжер орқали суҳбат қилиш ҳам мумкин.

Бугунги кунда Davra.uz тармоғида 2200 дан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган, 50 та саҳифа яратилган ва қизиқишларига қараб 66 гуруҳ тузилган. Тармоқда рўйхатдан ўтиш ID.UZ орқали амалга оширилади. Тармоқнинг мобил версияси, рус ва ўзбек тилларидаги интерфейси ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала