Россияликлар АҚШ, Украина ва Туркияни энг асосий душманлар деб билишади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМосква Кремли
Москва Кремли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаролар фикрига кўра, Россиянинг энг яқин дўстлари бу – Белоруссия (50%), Қозоғистон (39%) ва Хитой (34%) экан.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россияликлар АҚШ, Украина ва Туркияни мамалкатнинг энг ашаддий душмани деб ҳисоблашади, РИА Новости “Левада-центр” маълумотига асосида.

Фуқароларнинг аксарияти (72%) Россияга нисбатан энг кучли адоват қилаётган мамлакат АҚШ деб ҳисоблайди. Иккинчи ўринда — Украина (48%) ва учинчи ўринда – Туркия (29%).

Шуни айтиб ўтиш керакки, ўтган йилда ўтказилган худди шундай сўровда, Украинани душман деб ҳисоблайдиганлар сони — 37 % ни, Туркияни душман деб ҳисоблайдиганлар эса – 1 % ни ташкил қиларди.

Россиянинг асосий дўстлари, фуқаролар фикрича – Белоруссия (50%), Қозоғистон (39%) ва Хитой (34%).  

 

Янгиликлар лентаси
0