Илҳом Баҳромов Осиё чемпионатида олтин медал соҳиби бўлди

Oбуна бўлиш
Манилада ўтаётган Кураш бўйича Осиё чемпинатида Ўзбекистонлик Илҳом Баҳромов олтин медал совридори бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик юнон-рим кураши бўйича спортчи Илҳом Баҳромов Филиппинда ўтказилаётган Осиё ёшлари чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси.

Баҳромов 50 кг вазн тоифасида бир неча олтин медаллар совриндори. Хусусан, у Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Ёзги Ёшлар Олимпиадаси ва Қозоғистондаги халқаро турнири ғолибидир.

Кураш бўйича ёшлар орасида Осиё чемпионати Филиппин пойтахти Манилада 30 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0