Афғонистоннинг янги элчиси қабул қилинди

© МИД Узбекистана/ Анвар ИльясовАфғонистон элчиси Сайид Шахобуддин Темурий
Афғонистон элчиси Сайид Шахобуддин Темурий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистоннинг янги элчиси Сайид Шаховуддин Темурий қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 3 июн куни Афғонистон республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сайид Шаховуддин Темурийни қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширди. Суҳбат давомида ўзбек-афғон мунособатларининг бугунги кундаги ҳолати ва келажаги муҳокама қилинди.

Томонлар Тошкентда бўлиб ўтилиши кутилаётган ШҲТ саммитда кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалари бўйича ҳам фикр алмашдилар. Афғонистон ШҲТда кузатувчи мамлакат мақомида қатнашмоқда. 

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Содиқ Даудзай Тошкентдаги фаолиятини ўтган йилнинг май ойида якунлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0