"Техмаш" Ўзбекистонга махсус ҳарбий воситалар еткизиб беради

© ТехмашСигнал берувчи ва ёритувчи патронлар
Сигнал берувчи ва ёритувчи патронлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақидаги шартномалар Остонада бўлиб ўтган KADEX-2016 тўртинчи қурол-яроғ ярмаркасида имзоланди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. "Техмаш" Ўзбекистон ва Туркманистонга сигнал берувчи ракеталар ва ўқотар қуроллар гранатаметлари учун махсус патронлар еткизиб бериш ҳақида шартномалар имзолади, деб хабар берди компания бош директори Сергей Русаков.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 2-5 июнь кунлари бўлиб ўтаётган тўртинчи қурол-яроғ кўргазмасида 40та Россия ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналари қатнашмоқда.

“Бугунги кунда “Техмаш” бошқаруви остида бўлган корхоналар томонидан Туркманистон билан сигнал берувчи ракеталар ва гранатаметлар учун қурол аслаҳа еткизиб бериш ҳақида шартномала тузилган. Ўзбекистон билан эса, авиация учун пиротехник маҳсулотлар еткизиб бериш борасида шартнома тузилди”, — деди Русаков.

Концерн матбуот хизмати хабар беришига кўра, KADEX-2016 кўргазмасида инфрақизил нишонлаш ва радиолокацияга халал берувчи махсус патронлар “Техмаш” стендининг асосий экспонати бўлди. Компания ушбу маҳсулотларини биринчи марта чет давлатларда намойиш қилди. Ушбу аслаҳа самолёт ва вертолетларни замонавий аниқ нишионга олувчи ракеталардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

“Техмаш” илмий-ишлаб чиқариш концерни “Ростех” давлат корпорацияси таркибига кирувчи корхона бўлиб у қурол аслаҳа ва махсус кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда концерн маҳсулоти дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинади.

 

Янгиликлар лентаси
0