Афсонавий боксчи Муҳаммад Али вафот этди

© REUTERS / Action Images / Sporting Pictures/FileАфсонавий боксчи Муҳаммад Али
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муҳаммад Али 74 ёшида касалхонада вафот этди.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Афсонавий боксчи Муҳаммад Али 74 ёшида АҚШ касалхоналаридан бирида вафот этди, РИА Новости NBC News хабарига асосан.

Буюк Британиянинг Mirror нашри 3 июн куни 74 ёшли боксчи касалхонага Aнафас олиш билан боғлиқ бўлган хасталик туфайли Финикс шаҳри касалхонасига жойлаштирилганини хабар берган эди. Кейинроқ, касалхона докторлари боксчи оила аъзоларига Муҳаммад Алининг аҳволи жуда оғир эканлигини хабар беришган ва уни ҳатто бошқа касалхонага кўчиришга ҳам рухсат беришмаган.

Муҳаммал Алининг оламдан ўтганини NBC News телеканалига боксчи оила аъзолари тасдиқлаган.

Муҳаммад Али, асли исми шарифи Кассиус Марселлус Клей, 1942 йилда АҚШнинг Аризона штатида туғилган. 1960 йилда ярим оғир вазнда Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. 1964 йилда Кассиус Клей Ислом динини қабул қилади ва ўз исмини Муҳаммад Али деб ўзгартиради. 1964—74 йилларда профессионал боксчилар ўртасида оғир вазнда бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган.

Муҳаммад Али турли бокс ташкилотлари ва спорт журналлари томонидан йилнинг энг яхши боксчичи, ўн йилликнинг энг яхши боксчиси ва 20 асрнинг энг машҳур спортчиларидан бири унвонларига бўлган.

Янгиликлар лентаси
0