Дунёда

Саудия Арабистони АҚШ учун нефт нархини оширди

© AP Photo / JOHN MOOREБуровая установка для добычи нефти
Буровая установка для добычи нефти - Sputnik Ўзбекистон
Соҳа экспертлари буни нефт бозорида пайдо бўлган кучли рақобат билан боғлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Саудия Арабистонининг давлатга қарашли  Saudi Aramco нефт компанияси сотилаётган нефт маҳсулотлари нархини Европа мамалкатлари учун пасайтириб АҚШ учун – оширди, РИА Новости  Wall Street Journal нашри хабарига асосан.

Европанинг Шимоли-ғарбида жойлашган мамалкатлари учун араб нефти нархи баррелига 35 центга арзонлашди, Ўрта Ер денгизи мамлакатлари учун эса – 10 центга. АҚШ ва Узоқ Шарқ мамлакатларига еткизиб берилаётган нефт баррелининг нархи эса — 10 центга ошди.

Нархлар ўзгаришини соҳа экспертлари, санкциялар олиб ташланганидан кейин, Эрон Европа мамалкатларига нефт еткизиб бера бошлагани билан боғламоқда. Бугунги кунда Эрон нефт экспорти суткасига 400 минг баррелни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2 июн куни Венада бўлиб ўтган ОПЕК мамалкатлари учрашувида томонлар нефт қазиб олиш ҳажмини камайтириш ёки унга чеклов ўрнатишга келиша олмади, чунки ташкилот аъзоларидан баъзилари нефт қазиб олиш ҳажмини камайтиришдан қатъиян бош тортмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала