Қозоғистоннинг Актобе шаҳрига террорчилар ҳужум қилди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҲуқуни сақлар органларининг махсус операцияси
Ҳуқуни сақлар органларининг махсус операцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актобеда террорчилар икки қурол-яроғ дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилишган, бир неча киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қозоғистон ғарбида жойлашган Актобе шаҳрида террорчилик хавфининг энг юқори “қизил даражаси” эълон қилинди. Маҳаллий аҳоли ушбу ҳақида смс хабарлари олди, Tengrinews.kz хабари асосида.

Якшанба куни шаҳарнинг уч туманида отишма бўлди. Номаълум кимсалар икки қурол-яроғ дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилишган. Тезкор ўтказилган махсус операция натижасида ҳужум қилганлардан тўрт киши йўқ қилинган ва етти киши ҳибсга олинган.

Ҳужум оқибатида уч нафа тинч аҳоли ва уч нафар ҳарбий қурбон бўлган. Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, ушбу ҳужумларга диннинг радикал оқимларига кирувчи кишилар айбдор.

Айни дамда шаҳарда террорчиликка қарши операция давом этмоқда. Шаҳар ҳокими Бердибек Сапарбаев аҳолига “вазият назорат остида” деб хабар берди ва шу билан бир вақтда фуқаролардан огоҳ бўлишни сўради.

Интернетда шаҳар аҳолиси суратга олган бир неча видеолавҳалар пайдо бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0