Журналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув - халқаро медиафорум бошланди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтиш"Журналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув" халқаро форуми
Журналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув халқаро форуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум, Россиянинг энг йирик ахборот агентликлари асосчиси – Совинформбюро ташкил қилинганининг 75 йиллигига бағишланган форумда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Индия, Хитой ва бошқа 30дан зиёд мамалкатдан келган журналистлар қатнашмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Москвада 6-7 июнда “Жуналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув” мавзусида халқаро журналистика форуми бўлиб ўтади.

Форум, Россиянинг энг йирик ахборот агентликлари асосчиси – Совинформбюро ташкил қилинганининг 75 йиллигига бағишланган. Унда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Индия, Хитой ва бошқа 30дан зиёд мамалкатдан келган журналистлар қатнашмоқда. Тадбир ташкилотчиси – “Россия Сегодня” халқаро ахборот агентлиги.

Форумнинг биринчи куни “Мейнстримдан кейинги давр журналисти” деб аталади ва унда Россия ва чет элдан келган журналистлар ОАВдаги оқимлар ва уларнинг замон ўзгариши билан боғлиқлигини муҳокама қилишади.

Биринчи куни форумда "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселев, Россия Алоқа вазири ўринбосари Алексей Волин, Al Mayadeen TV (Ливан)директорлар кенгаши раиси Бен Джиддоу, АҚШлик журналист Ева Голинджер, Сурия Араб республикаси миллий ахборот агентлиги SANA бош директори Ахмад Дава, Россия ТИВ Инсон ҳуқуқлари бўйича маъсул вакили Константин Долгов, ЮНЕСКО директори ўринбосари Франк Ла Рю (Франция) ва Буюк Британиянинг The Telegraph Media Group иқтисодий таҳрирчиси Лиам Халлиганлар сўзга чиқиши режалаштирилган.

"Россия Сегодня" — дунё воқеаларини тезкор ва ҳар томонлама ёритувчи халқаро ахборот агентилигидир. Бугунги кунда унинг таркибига РИА Новости, Р-спорт, РИА Недвижимость, Прайм, РИА Рейтинг, ИноСМИ каби ахборот агентликлари киради. "Россия Сегодня" бугунги кунда Россия ОАВларида, ижтимоий тармоқлар ва блогларда иқтибослар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0