Воронежда Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Тошкент – Воронеж йўналишидаги парвозлари 14 июнда бошланади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент Воронеж йўналишида парвозлар бошланиши олдидан Ўзбекистон Ҳаво йўлларинининг делегацияси ташриф буюрди, nuz.uz хабарига асосан.

1-4 июнь кунлари Воронеж халқаро аэропортида бир неча расмий учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар чоғида Ўзбекистон Ҳаво йўллари вакиллари ва Ўзбекистон бизнеси вакиллари иқтисодий алоқалар ўрнатиш мақсадида Россиянинг Марказий Чернозем ҳудудининг турли соҳадаги вакиллари билан учрашади.

 

Ўзебкистон вакиллари ўз туристик имкониятларини намойиш қилиш билан бир вақтда Марказий Чернозем ҳудудининг саёҳлик имкониятларига ҳам баҳо беришади. Делегация вакилари ҳудуд меҳмонхаоналари ва санаторияларида бўлишади.  

“Воронеж” аэропортининг бош директори Александр Белевич аэрпортда биринчи чет эл авиакомпанияси пайдо бўлишига катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Униинг сўзларига қараганда, бу Чернозем региони аҳолисига бутун Жанубий-Шарқий осиёга йўл очиб беради. Белевич келажакда аэропортда Грузия ва Озарбайжон йўналишларига ҳам йўл очилишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Воронеж йўналиши бўйича парвозлар 14 июндан бошланади. Компания вакиллари айтишига қараганда, парвозлар сони аввал ҳафтасига бир маротаба бўлади, кейн эса, эҳтиёжга қараб, уларнинг сони оширилиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0