Жамият

Ургенчда шошилинч қўнган самолётда бомба йўқ экан

Энг сўнгги хабарларга кўра, Ургенчда қўнган самолётда портловчи мослама топилмабди. Ургенч аэропорти ва унга олиб келувчи йўллар ҳалигача ёпиқ.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Миср авиакомпаниясининг Ургенчда қўнган самолётида бомба йўқ экан, РИА Новости Рейтер хабарига асоан.

Қоҳирадан Пекинга учаётган EgyptAir авиакомпанияси самолёти, ўрнатилган бомба ҳақидаги аноним хабардан кейин, шошилинч равишда Ургенч аэропортига қўнганини хабар берган эдик.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари хабарига кўра, Ургенч аэропорти ҳалигача ёпиқ. Аэропртга келадиган йўллар ҳам беркитилган. Самолётни текшириш давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала