Жамият

Россия Мудофаа вазирлиги дунёдаги уч ёвуз кучнинг номини айтди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишРоссия Мудофаа вазирлиги биноси
Россия Мудофаа вазирлиги биноси - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ Мудофаа вазирлари - дунёдаги уч ёвуз куч деб: террорчилик, экстремизм ва сепаратизмни айтишди.

 

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти мамалкатлари Мудофаа вазирлари дунёдаги энг ёвуз кучлар: террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашишга келишиб олишди, деди Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.   

Вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, музокара қатнашчилари ШҲТнинг бўлажак аъзоларининг ушбу ҳамкорликка қўшилиши мамалкатлар орасида “ўзаро ишончни мустаҳкамлаш борасида муҳим йўналиш бўлади”.    

Антоновнинг сўзларига қараганда, ҳозирги “халқаро террорчилик ва диний экстремизм кучайиб бораётган вақтда” мудофаа вазирликлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ўта муҳимдир.  

Остонада бўлиб ўтган учрашувда, ШҲТ вакиллари “Тинчлик миссияси – 2016” ўқув машғулотларига биргаликда таёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди. Ушбу йил ўқув машғулотлари биринчи бор Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала