Фаластинлик ака-ука террорчилар одамларни ўққа тутди

© ACK GUEZ / AFPТеракт в Тель-Авиве
Теракт в Тель-Авиве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фаластинлик ака-ука террорчилар Тель-Авив бозор дарозаси олдида туриб одамларни автоматдан тутди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Тель-Авивда содир бўлган қонли теракт фаластинлик икки ака-ука томонидан амалга оширилгани маълум бўлди, Исроил полицияси матбуот котиби  Мики Розенфильд хабарига асосан.

Чоршанба куни кечқурун Тель-Авивдаги “Сарона” номли ёпиқ бозорга кираверишда икки фаластинлик террорчи одамларни ўққа тутган.

“Уларнинг иккаласи ҳам полиция томонидан қўлга олинган. Тергов ишлари олиб борилмоқда”,  - деди Розенфильд.  

Times of Israel нашри ёзишига қараганда, қора костюм-шим кийган фаластинлик икки ака-ука бозор олдидага ресторанга кириб десерт буюришади, кейин эса одамларни ўққа тутади. Бир минут давом этган отишма оқибатида тўрт киши қурбон бўлди ва бир ўнлаб киши яраланди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён бу Исроилда содир этилган учинчи қонли теракт бўлди. 1 январ куни барларидан бирида араб миллатига мансуб террорчи 2 киши ва такси ҳайдовчисини ўлдирган эди. 8 март куни Яффо туманида фаластинлик террорчи АҚШлик туристни ўлдирди ва яна бир неча кишини яралади. 

 

Янгиликлар лентаси
0