Шаҳар автобуси катта тезликда электр устунига бориб урилди

Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб Бешқайроғочда шаҳар автобуси катта тезликда электр устунига урилиб уни синдриб юборди. ЙТҲ оқибатида зарар кўрганлар бор.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бугун эрталаб Бешқайроғочда 53-сонли шаҳар автобуси катта тезликда электр устунига бориб урилди, facebookда “ВТ” гуруҳи аъзолайри бунга гувоҳ бўлишди.

Ҳозирча аниқ айтиш қийин, лекин автобус катта тезликда бўлгани учун зарба жуда қаттиқ бўлган, суратларга қараганда, электр устуни автобус салонини ичига бир неча метр  кириб кетган кўринади.  

Гувоҳлар айтишига қараганда, ЙТҲ оқибатида зарар кўрганлар бор. Воқеа жойида ДАН ходимлари ишламоқда, тафсилотлар аниқланмоқда.

 

© Facebook / Водители ТашкентаПоследствия аварии
Последствия аварии - Sputnik Ўзбекистон
Последствия аварии

 

Янгиликлар лентаси
0