Жамият

Тошкент технопаркидаги ёнғин кислород баллони портлаши оқибатида бўлган

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
300 кв.метр майдонн эгаллаган ёнғин, технопарк ижарачиларидан бирнинг техника хавфсизлигига риоя қилмагани туфайли келиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Яккасарой технопарки ҳудуда келиб чиққан ёнғин сабаби, Nuz.uz сайти хабарига кўра, икки кислород ва ўн икки пропан баллонларининг портлаши бўлган.

Нашр хабарига кўра, технопарк ижарачиси бўлган "СМ Гранд Гигант Строй" МЧЖ томонидан кислород баллонлардан фойдаланилганда махсус зирҳланган қувур ишлатиш ўрнига оддий, суғориш қуврдан фойдалангани бўлган.

"СМ Гранд Гигант Строй" МЧЖ "полизол" номли ламинат остига ётқизишга мўлжалланган материал ишлаб чиқаради.

Ёнғин кеча тун соат 22:00 да бошланган. Соат 22:55да ёнғинни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлинган. Ёнғин майдони 300 кв. метрни ташкил қилган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.

Яккасарой технопарки 2013 йил декабрида, собиқ Тошкент текстил комбинати ўрнида ташкил қилинган эди. Майдони 65 гектар бўлган ҳудудда 250 та кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналари фаолият юритмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала