Ипак йўли - халқаро ралли ташкилотчилари ФСБга мурожаат қилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРалли «Дакар–2009»
Ралли «Дакар–2009» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия, Қозоғистон ва Хитой ҳудудида бўлиб ўтадиган раллида қатнашиш учун 9 мамлакатдан 26 экипаж ариза берган.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik, Артем Калинин. “Ипак йўли” халқаро ралли ташкилотчилари, Актобе воқеаларидан кейин, ралли қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлашни сўраб Россия ФСБсига мурожаат қилишди. Бу ҳақди ралли президенти Владимир Чагин журналистларга хабар берди.

Эслатиб ўтамиз Актобедаги терактда тинч аҳоли ва ҳарбийлардан етти киши қурбон бўлди, 18 жангари йўқ қилинди.

“Ипак йўли” раллиси – халқаро ралли-рейд бўлиб, у 2009 йилдан бери ўтказилиб келмоқда. 2016 йилда мусобақа Москвада бошланиб Пекинда тугаши ва Россия, Қозоғистон ва Хитой ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. Ралли йўналиши узунлиги 10780 километрни ташкил қилади.

Ралли 8 июл куни Москва Қизил майдонда бошланиб 24 июл куни Пекинда тугаши белгиланган. Бугунги кунга қадар 26 та юк ва йўл танламас автомобиллар экипажи раллида қатнашишга ариза берган. Қатнашчилар Белгия, Франция, Нидерланд, Польша, Венгрия, Германия, Россия, Қозоғистон ва Хитой мамлакати вакилларидир.

 

Янгиликлар лентаси
0