Ўзбекистонда об-ҳаво ҳароратининг янги рекорди қайд қилинди

© Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишИссиқ ҳаво
Иссиқ ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил Ўзбекистонда чилла 6 июндан бошланди десак ҳам бўлади. Ёз ойларига тўғри келадиган иссиқ об-ҳаво рўза тутадиган фуқароларга анча мушкуллик туғдирмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Ўзбекистонда 9 июн, пайшанба куни бўлиб ўтган иссиқ об-ҳаво, қайд қилинган метерология тарихида энг юқори ҳарорат бўлди, деб хабар бермоқда метерология маркази.   

Республика метеохизмати хабарига кўра, 9 июн куни Термезда кўрсаткичлар 44,4 градусни кўрсатди. Бу йилги ҳарорат 2008 йиллгидан (43градус) ҳам ўзиб кетди. Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати 135 йилдан бери, яъни 1881 йилдан бери қайд қилиб келинмоқда.  

Бу йил Самарқанд вилоятида ҳам янги иссиқлик рекорди ўрнатилди — 37,7 градус. Олдинги рекорд 2013 йилда ўрнатилган бўлиб у 37,5 градусни ташкил қиларди. Бу йил 9 июнда Тошкентда ҳам 40,5 градусли, янги температура рекорди ўрнатилди.  

ОБ ҳавонинг кескин исиб кетиши, рўза тутаётган фуқароларга анча мушкуллик туғдиради, десак адашмаймиз, чунки ҳаво иссиғида кун узун сув ичмасдан узоқ вақт юриш бу катта синов. 

Ўзбекистонда саратоннинг энг иссиқ палласи “чилла” деб аталади, ва у 25 июндан 5 августга қадар давом этади. Бу йил ҳарорат июн бошида 44 градусдан ошган бўлса, чиллада қандай бўлар экан-а?

Айтмоқчи, келаётган дам олиш кунлари ҳам ҳаво ҳарорати баланд бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда ҳаво кундузи 38-43 даражагача етиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқлик 44 даражагача етиши кутилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0