Жамият

Россия - Ўзбекистон тўқимачилик қўшма корхонаси ташкил қилинади

© Sputnik / Михаил КлиментьевРоссия ва Ўзбекистон байроқлари
Россия ва Ўзбекистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга қўшма корхона тузиш ва ярим-таёр маҳсулот еткизиб бериш масалаларини муҳокама қилиш учун етиб келди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабарига асосан.

Россия делегацияси Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи Иқтосодий Алоқалар ва Инвестициялар вазири  билан музокаралар олиб боради. Ундан ташқари делегация республиканинг бир неча пахта заводларига ташриф буюришни кўзда тутган. Делегация таркибида Россиянинг бир неча тўқимачилик комбинатлари вакиллари бор.

Россия армиясига янги олинган солдатлар кема каютасида жойлашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон тўқимачилари Россия армиясига кийим-бош тикадилар

Савдо ваколатхонаси вакилининг сўзларига қараганда, томонлар Россияда қўшма корхона ташкил қилиш имкониятини ўрганиб чиқишади. Ушбу корхона Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик ярим-таёр маҳсулотлари асосида, юқори қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Ўзбекистондаги Россия савдо ваколатхонаси хабарига кўра, 2015 йилда Россия пахта толаси импортининг 60% Ўзбекистон маҳсулотига тўғри келди. Маҳсулот ҳажми 74 минг тоннани ташқил қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала