АҚШ сенати Россиядан 18 та РД-180 ракета двигатели сотиб олиш ҳақидаги шартномани тасдиқлади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРД-180 ракета двигатели
РД-180 ракета двигатели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РД-180 двигатели ўзининг дунёдаги рақобатдошларидан 60%га ихчам ва техник-иқтисодий жиҳатдан самарали.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. АҚШ Россиядан РД-180 русумли ракета двигателлари сотиб олишда давом этади, бу ҳақда сенатор Ричард Шелби Sputnik мухбирига хабар берди.

“Биз 2022 йилгача 18та ракета двигатели сотиб олиш ҳақидаги битим масаласини маъқулладик”, — деди Шелби.

Бир неча кун олдин Россиянинг “Энергомаш” АЖ бо конструктори Владимир Чванов АҚШга 18 та РД-180 русумли ракеталар еткизиб беришга таёр эканлигини таъкидлаган эди.

Россиянинг РД-180 двигателлари АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари ва НАСА ўтказаётган илмий текширувлар учун учриладиган Atlas V ракетасига ўрнатилади.

Ракеталарнинг бирнчи босқичини атмосферанинг юқори қатламларига олиб чиқиш учун мўлжалланган РД-180 двигатели собиқ Иттифоқ даврида 1970 йилларда ишлаб чиқарилган РД-170 двигателининг қисқартирилган кўринишидир (яримтаси). Ушбу двигател ўзининг дунёдаги рақобатдошларидан 60%га ихчам ва техник-иқтисодий жиҳатдан самарали.

Янгиликлар лентаси
0