Ҳиндистон бош вазири Тошкентдаги ШҲТ саммитида қатнашади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Индии Нарендра Моди
Премьер-министр Индии Нарендра Моди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қўшилиши шартлари ҳақидаги меморандум имзоланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти саммитига ташриф буюради, Нью Дели шаҳридаги дипломатик манбаанинг хабарига асосан.

“Биз Ҳиндистоннинг бош вазири саммитда қатнашиш ҳақида расмий маълумот олдик”, дейилган хабарда.

Саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиш шартлари имзоланиши кутилмоқда.   

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни киртиш жараёни ишга туширилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0