Орландо тунги клубида 42 киши жароҳатланди, қурбонлар ҳам бор

© AFP 2023 / KENA BETANCUR Америка полицияси ходимлари
Америка полицияси ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки хабарларга кўра бир неча киши қурбон бўлган, 45 киши жароҳатланган. Жиноят уюштирган шахслар йўқ қилинган.

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. АҚШнинг Орландо шаҳридаги Pulse номли гей-клубига номаълум шахслар ўқотар қуроллар билан ҳужум қилган ва бир неча кишини гаровга олган, АҚШ ОАВлари хабари асосида.

Воқеа содир бўлган жойга ўнлаб полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Орландо полицияси хабарига кўра воқеада яраланганлар ва қурбон бўлганлар бор. Ҳабарга кўра, ҳужум қилганлардан бири йўқ қилинган. 

Sky News хабарига кўра, ҳужум қилганлар клубда камида 25 кишини жароҳатлаган. WFTV кнали хабарига кўра шаҳар касалхоналарига 40 кишидан зиёд одам турли жароҳатлар билан ётқизилган.

“Полиция раҳбари Жон Мин айтишига кўра “қурболар кўп”, 42 киши касалхоналарга ётқизилган, — деди Орландо шаҳар ҳокими Бадди Дайер журналистларга.

Бугунги кун давомида, ушбу ҳодиса Орландо штатида бўлиб ўтган иккинчи кўнгилсиз воқеадир. Бироз олдин Кевин Жеймс Лойбл исмли киши Американинг “Овоз” номли кўрсатуви юлдузи, Кристина Гриммига автограф тарқатиш вақтида икки пистолетдан бир неча марта ўқ узган. Гримми бир неча соатдан кейин касалхонада вафот этди.

 

Янгиликлар лентаси
0