Орландодаги отишма: гейларга бўлган нафратми ёхуд "ИД" таъсири?

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишАҚШ полициячилари
АҚШ полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ фуқароси Омар Матин томонидан Флоридадаги тунги клубларнинг бирида уюштирилган отишма туфайли расмий маълумотларга кўра 50 киши ҳалок бўлган, яна 53 нафари оғир жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Орландода юз берган ҳодиса сабаблари ҳали номаълумлигича қолса-да, аммо жиноятчи ҳаётидан айрим тафсилотлар оммага маълум қилинмоқда, РИА Новости хабари асосида.

Хуллас, Матин оммавий қотилликка "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига алоқадорлиги туфайли қўл урган, деган тахминлар мавжуд.

Энг йирик отишма

Орландо мэри томонидан ўтказилган матбуот-анжуманида тунги клубда юз берган отишма туфайли қурбонлар сони 50 нафарга етгани тўғрисида маълумот берилди. Бундан олдин эса ҳужум оқибатида клубда 20 киши қурбон бўлди, дея хабар қилинган эди.

Америка полицияси ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Орландо тунги клубида 42 киши жароҳатланди, қурбонлар ҳам бор
Орландода юз берган ушбу фожиа АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий отишма сифатида қайд қилиниши мумкин. Бугунга қадар 2007 йилда Виргиния Технология институтида рўй берган ҳодиса шу мақомни эгаллаб келаётганди. Ўшанда 23 киши ҳаётдан кўз юмган.

Округ шерифи Жерри Демингс ҳозирда ушбу жиноят юзасидан "маҳаллий террорчилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Террорнинг алоқаси борми?

Фожиа юз бергач, Матиннинг "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси билан алоқадорлиги ҳақида тахминлар илгари сурилган эди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, юз берган ҳужумдан бир неча соат ўтгач, "ИД" ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олган.

Аммо АҚШ ҳукумати Омар Матиннинг ҳатти-ҳаракатларини "ИД"га боғлашга шошилмаяптилар.

Шундай қилиб, АҚШ президенти Барак Обаманинг сўзларига қараганда, юз берган фожиа теракт ва нафрат актидир. "Мерганнинг ҳатти-ҳаракати сабаблари номаълумлигича қолмоқда", — дея аниқлик киритди Обама.

Бундан ташқари, Флорида штати сенатори Билл Нельсон ҳам АҚШ ҳукумати Орландодаги тунги клубда юз берган отишма учун "ИД" террорчилари жавобгарлигини тасдиқлай олмасликларини таъкидлади.

"ИД"га содиқ ахборот агентликларидан бири айни вақтда Орландодаги теракт учун "ИД" жавобгарликни ўз бўйнига олаётгани ҳақида маълумотни чоп этди. Аммо ҳозирча бу хабар ўз тасдиғини топгани йўқ. Биз фожиа тафсилотлари маълум бўлиши ҳамон терак ва "ИД" алоқадорлигини текшириб кўрамиз", — деди Нельсон.

Шуни таъкидлаш жоизки, мерган Омар Матин АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нотаниш эмас. ФБР баёнотига кўра, қотил 2013 йилдаёқ улар назарига тушган.

2013 йилда ўз ҳамкасблари билан айтишиб қолган Матин гап орасида террорчилар билан алоқадорлиги ҳақида шама қилган ва шу сабабли ФБР рўйҳатига тушган.

Аммо Матиннинг террорчилар билан алоқадорлиги ўз исботини топмагач, ушбу ҳодиса юзасидан тергов иши ёпилган эди. ФБР агентлари қотил билан суҳбат ўтказиб, унинг жамоатчилик учун хавф туғдирмаслиги ҳақида хулоса қилишган эди.

Гомофоб?

Ўз навбатида, қотилнинг отаси Саддик Матин (АҚШдаги афғон спутник телеканалларидан бирида бошловчи бўлиб ишлайди) ўз ўғлининг ҳаракатлари "динга алоқадор эмас"лиги ҳақида таъкидлади.

Орландодан видеолавха - Sputnik Ўзбекистон
Ўнлаб киши қурбон бўлган Орландодан видеолавҳа
NBC News телеканали хабарига кўра, мерганнинг отаси ўз ўғлининг бир жинсли никоҳларнинг оммавийлашувига нисбатан бир неча бор кескин муносабат билдиргани ҳақида айтиб ўтган.

Флорида штатидан бўлган сенатор, АҚШ президентлигига собиқ номзодлардан бири Марко Рубио СNN телеканалига берган интервьюсида Орландодаги отишма экстремистларнинг иши бўлиб, гейлар жамиятига қарши қаратилганини таъкидлади.

"Бу, шубҳасиз, террорчилик акти… Радикал исломчилар бошқа мамлакатларда гейларга нисбатан қандай муносабатда эканликларини кўриб турибмиз", — деган Рубио.

Ўз навбатида, АҚШдаги энг йирик мусулмон ташкилотларидан бири Орландодаги гей клубга уюштирилган ҳужумни қоралаб чиқди.

Расмий муносабат

Орландодаги ҳолат туфайли кўплаб америкалик мансабдорлар ўз расмий иш графикларини қайтадан кўриб чиқишди. Мисол учун, АҚШ президенти Барак Обама 15 июнга белгиланган сайловолди сафарини бекор қилди. Президент буйруғига асосан, теракт қурбонлари хотирасига АҚШ давлат байроқлари туширилди.

Ўз навтабида, АҚШ Адлия ва миллий хавфсизлик вазирлари — Лоретта Линч ҳамда Жей Жонсонлар душанба кунга белгиланган хитойлик ҳамкасблари билан учрашувни бекор қилишди.

АҚШга Россия президенти Владимир Путин, ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху, Британия ТИВ раҳбари Филип Хаммонд ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модилар чуқур ҳамдардлик билдиришди.

Трамп ва Клинтонлар ҳам ортда қолишмади

Америка президентлиги учун номзодлар — Хиллари Клинтон ва Дональд Трамплар ҳам рўй берган ҳодисадан ортда қолишмади.

Терактдан сўнг демократлардан президентликка номзод бўлган Клинтон хавфли жиноятчилар учун қурол-яроғни таъқиқлаш кераклиги ҳақида гапирди. Бундан ташқари, у террорчиликка қарши янада қатъийроқ курашиш лозимлигини айтди.

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлган Дональд Трамп эса Ордандода юз берган жиноятга радикал ислом терроризмининг ўзига хос кўриниши, дея баҳо берди ва америкаликларни янада қатъий ҳамда ҳушёр бўлишга чақирди. "Радикал исломчилар экстремизми борасида айтган фикрларим тўғрилиги борасида йўлланган табрикларни қадрлайман. Аммо ҳозир қутловларнинг ўрни эмас. Мен қатъий ва хушёрликни хоҳлаяпман. Биз ақллироқ бўлишимиз даркор!", — деб ёзган миллиардер ўзининг ижтимоий тармоқдаги микроблогида.

Дональд Трамп, шунингдек, Обама ва Клинтонни "радикал ислом"деган иборани атай тилга олмаганликлари учун койиди. Ва айнан шу ҳолат Обаманинг истеъфо беришига сабаба бўла олишини айтди. Шунингдек, мабодо Хиллари Клинтон ушбу иборани айта олмас экан, президентлик пойгасидан чиқиши лозимлигини қўшимча қилди.

Трамп, Орландода юз берган ҳодиса "бу ҳали бошланиши" эканлигини такрорлаб, яна бир бор АҚШга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0