УЕФА Россия термасини қандай жазолашни ўйлаб топди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЕвро-2016
Евро-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
УЕФА Россия термасини Евро-2016 охирига қадар шартли равишда дисквалификация қилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Евро-2016 мусобақаси саралаш ўйинларида Россия-Англия уйини вақтида терма жамоалар футбол мухлислари орсида бўлиб ўтган қоидабузарликлар оқибатида, УЕФА Россия Футбол Иттифоқига 150 минг Евро жарима солди.

Шартли дисквалификациянинг маъноси – агар яна бир марта шундай тартибсизликлар рўй берса Россия терма жамоаси чемпионатдан четладилади. Россия футбол иттифоқи аппеляция қилиш ҳуқуқига эга.

Россия Спорт вазири Виталий Мутконинг фикрига кўра – бу ҳаддан зиёд қаттиққўллик.

“Жамоанинг бунга нима алоқаси бор. Улар айбдор эмас-ку”, — деди Мутко.

Эслатиб ўтамиз Россия – Англия ўйинидан кейин бир гуруҳ Россиялик футбол мухлислари Англия мухлислари ўтирган трибунага бостириб бориб мушлашув  уюштирган. Ундан ташқари баъзилар таъқиқланган пиротехника ишлатган. Жиноат оқибатлари ҳалигача ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0