Жамият

Ўзбекистон қўшни мамлакат фуқаролари учун вақтинча чегараларни ёпди

© Sputnik / Самвел Сепетчян / Фотобанкка ўтишЧегарадан ўтиш назорат пункти
Чегарадан ўтиш назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Ёпиш сабаблари хабар қилинмаган. Тахминларга кўра бу шаҳарда 23-24 июнда ўтказилиши режалаштирилган ШҲТ саммити билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон, бугундан бошлаб, қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқароларига мамлакат ҳудудига киришни 25 июнга қадар таъқиқлади, РИА Новости, Қирғизистон Чегара хизмати хабарига асосан.

“Ўзбекистон 15 июндан 25 июнга қадар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон фуқароларига мамлакат ҳудудига киришни, траспорт воситаларида киришни ва юк олиб киришни таъқиқлади. Ош вилоятининг Барак эксклави аҳолиси бундан мустасно. Улар ўзбек-қирғиз чегарасини кесиб ўтиши мумкин”, — дейилган хабарда.

Таъқиқ сабаблари аниқ эълон қилинмаган. Тахминларга кўра бу шаҳарда 23-24 июнда ўтказилиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти саммити билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала