Дунёда

Владимир Путин Алишер Усмоновни тақдирлаш тўғрисида фармон имзолади

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишАлишер Усмонов ва Владимир Путин учрашуви
Алишер Усмонов ва Владимир Путин учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Бизнесмен "хайрия ва жамоатчилик фаолиятига қўшган салмоқли ҳиссаси учун”тақдирланди. Алишер Усмоновдан ташқари россиялик икки тадбиркор шундай мукофотни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновни “хайр-саховат” белгиси билан тақдирлаш ҳақида фармонга имзо чекди. Бу ҳақда расмий интернет-порталда хабар қилинган.

Россия президенти фармонида бизнесмен “хайрия ва жамоатчилик соҳасига қўшган улкан ҳиссаси” учун тақдирлангани айтилган. Усмоновдан ташқари бу мукофот яна икки нафар россиялик бизнесменга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Алишер Усмонов Forbes журнали томонидан тузилган рейтингда россиялик миллиардерлар рўйҳатига етакчилик қилган.

Миллиардер бир неча йилдан бери россиялик ҳомийлар рейтингига етакчилик қилиб, “фан ва санъатга ҳомийлик қилувчи давлатманд одам” мукофоти билан тақдирланиб келмоқда.

2014 йилда Алишер Усмонов Нью Йоркдаги аукционда инсон ДНКсининг иккинчи спиралини кашф қилган биолог олим Жеймс Уотсоннинг Нобел мукофотини 4,1 млн $ эвазига сотиб олиб олимнинг ўзига қайтарди. Қайтариш маросими Москвада Россия Фанлар Академиясида бўлиб ўтди. 

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишАмерикалик биолог Нобел мукофоти лауреати Джеймс Уотсон Москвада
Америкалик биолог Нобел мукофоти лауреати Джеймс Уотсон Москвада - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик биолог Нобел мукофоти лауреати Джеймс Уотсон Москвада
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала