Дунёда

Керри: Сурияга нисбатан АҚШ сабри тугаб боряпти

© FABRICE COFFRINI / AFPАҚШ Давлат котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россияни Сурия можароси ва мамлакат президенти Башар Асадга нисбатан Америка сабри тугаб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. "Россия сабримизнинг поёни борлигини тушунмоғи лозим. Шу кунларда бизни биринчи галда қизиқтираётган масала бу Асаднинг жавобгарликка тортилишидир”, — деб таъкидлади Жон Керри.

Сурия президенти Башар Асад. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Башар Асад: “Қандай президентлигимни Сурия халқи ҳал қилади. Европаликлар эмас”
Унинг сўзларидан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган, РИА Новости хабари асосида.

АҚШ ва кўпгина Ғарб мамлакатлари Асад мамлакат президентлигидан кетиши лозимлигини уқтириб келишмоқда. Улар фикрича, Сурияда юз берган можаро сабабчиси айнан Асад. Россия томон эса Асаднинг тақдири ва Сурияни ким бошқаришини фақатгина сурияликлар ҳал этиши мумкинлигини кўп маротаба такрорлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала