Миграция

Россиядан 5,5 мингдан зиёд мигрант депорт қилинди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Фотобанкка ўтишДепортация қилинган мигрантлар
Депортация қилинган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан 362та жиноий иш қўзғатилган ва миграция қонунчилигини бузганлиги учун мигрантлардан умумий ҳисобда 36 миллион рубл миқдорида жарима ундирилган.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Москва шаҳрида 5-25 май санаси оралиғида "Нолегал-2016" ва "Тўсиқ-2016", тозалаш профилактик операциялари ўтказилган эди. Спутник Тожикистон хабари асосида.

Виртуал никоҳ. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россияда мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда
Россия ИИВ РБ Москва шаҳар бўйича раҳбари Анатолий Якуниннинг сўзларига кўра, операциялар доирасида миграция қонунчилигида 14 мингта қонунбузарлик ҳолатлари содир этилгани аниқланган, 150 нафар жиноятчи қўлга олинган ва 4 этник гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

"Ушбу операциялар давомида ҳар куни беш ярим мингга яқин полициячи, 1350га яқин тезкор-қидирув гуруҳи ҳодимлари иш олиб боришди.  Операция давомида бозорлар, савдо марказлари, автомобил созлаш шаҳобчалари, гараж мажмуалари, яшаш жойлари ҳамда вақтинча бўш иншоотлар кўрикдан ўтказилди, умумий ҳисобда 36 мингга яқин объектлар текширилди”, — дейилади материалда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан 362та жиноий иш қўзғатилган, умумий ҳисобда 36 миллиондан зиёд жарима ундирилган.

Шунингдек, Россия Федерациясидан 5,5 мингдан зиёд нолегал мигрантлар чиқариб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала