Германиянинг тенг ярим аҳолиси мамлакатда мусулмонлар ҳаддан зиёд кўп, деган фикрда

Oбуна бўлиш
Сўровномада иштирок этган ҳар беш нафар немисдан уч нафари қочоқ номига даъвогарларнинг аксарияти “аслида ўз юртида таъқибга олинмаган” деган фикрни билдиришган.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Германия Федератив республикасининг тенг ярим аҳолиси ўзларини “ўз юртида чет элликдек” ҳис қилишмоқда; чоршанба куни эълон қилинган сўровнома натижаси шуни кўрсатмоқда. РИА Новости хабари асосида.

Германия канцлери Ангела Меркель. - Sputnik Ўзбекистон
FT: Германия “Кёльн воқеалари” учун Ангела Меркелни кечирмайди

Лейпциг университети томонидан ўтказилган сўровномага кўра, худди шундай фикрда бўлган респондентлар сони 2014 йилга нисбатан 7%га ошиб, 50%ни ташкил қилган. Ҳар ўнта немисдан тўрттаси Германияда мусулмонлар учун таъқиқ эълон қилининишини хоҳлашларини маълум қилишган.

Германия аҳолиси ўртасида мигрантларга нисбатан скептицизм ўсиб бормоқда, деб ёзади Франс Пресс агентлиги. Сўровномада иштирок этган ҳар беш нафар немисдан учтаси қочоқ номига даъвогар мигрантларнинг аксарияти аслида “ўз юртида таъқибга олинмаган”, деган фикрни билдирган.

Сўровномада 2,5 минг киши иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0